Бразилия ҳукумати «Барселона» клуби ҳамда мамлакат термаси ҳужумчиси Неймар ва оиласининг солиқ жиноятлари ҳақидаги маълумотларнинг сизиб чиқишига сабабчи бўлгани учун суд қарорига кўра футболчига 20 минг евро тўлайди. Бу ҳақда AS нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Аввалроқ Неймар ўзи ва оиласига нисбатан очилган солиқларга оид жиноят иши маълумотлари сизиб чиққанидан сўнг Бразилия ҳукуматини судга берганди.
Бразилия ҳукумати, шунингдек, Неймарнинг ота-онасига давлат ғазнасидан қарийб 14 минг евро, адвокат харажатларини қоплаш учун эса 5 минг еврога яқин маблағ тўлайди.
2016 йилнинг март ойида Сан-Паулу федерал суди Неймарни 2012–2014 йиллар давомида солиқ тўлашдан бўйин товлашда айбдор деб топди. Суд 24 ёшли ҳужумчини Бразилия ғазнасига 46 миллион евро тўлаш мажбуриятини юклади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)