Ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова Халқаро спорт устаси унвонини қўлга киритди. Бу ҳақида UzChess хабар бермоқда.
Ҳозирда АҚШ терма жамоаси сафида дона сураётган Гулруҳбегим халқаро спорт устаси мақомини қўлга киритган илк ўзбекистонлик шахматчи аёл бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Тоҳиржонова 2023 йилнинг август ойида АҚШда “Йилнинг энг яхши аёл шахматчиси” мукофоти билан тақдирланган эди.
Изоҳ (0)