Донецкнинг«Шахтёр» жамоаси ярим ҳимоячиси Тайсон «Карпати» клубига қарши Украина чемпионати 15-тур ўйинидан сўнг имконияти чекланган мухлисга футбокласини совға қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Қувончи ичига сиғмаган мухлис бразилиялик футболчини қучоқлаб, унга миннатдорчилик билдирди. Мазкур учрашувда «Шахтёр» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Маълумот учун, донецкликлар Украина чемпионати 15-туридан сўнг 41 очко билан турнир пешқадами бўлиб турибди. Унинг энг яқин таъқибчиси «Динамо Киев» ҳисобида 33 очко мавжуд.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)