Италиянинг «Интер» жамоаси раҳбарияти Мадриднинг «Атлетико» клубига бош мураббий Диего Симеоне учун 50 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда, Corriere Dello Sport нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Аргентиналик мутахассиснинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. «Интер» раҳбарияти эса Симеоне 2016/17 йилги мавсумдан сўнг жамоани бошқаришни хоҳламоқда ва «Атлетико»га шартномада кўрсатилган товон пули – 50 миллион еврони тўлашга тайёрлиги таъкидланмоқда.
Ноябрь ойи бошларида «Интер» голландиялик мутахассис Франк де Бурни истеъфога чиқариб, ўрнига Стефано Пиолини бош мураббий этиб тайинлади.
Маълумот учун, Италия чемпионати 12-туридан кейин «Интер» 17 очко билан 9-ўринда бормоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)