Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги қочоқлар марказида истиқомат қилувчилар бинога ўт қўйиб, шаҳар кўчаларига қочиб кетди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Sabah нашрига кўра, муҳожирлар марказдаги муштлашув чоғи мебелга ўт қўйган ва пайтдан фойдаланиб, шаҳарга қочиб кетган. Полиция ҳозирда 50 нафарга яқин ҳуқуқбузарни қидирмоқда.
Қочоқлар қайси мамлакатдан келгани маълум қилинмаган. Улар марказдаги ёмон шароитлардан норози эканлиги ва шу сабабли маҳаллий полиция билан тўқнашувлар юз бериб туриши билдирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)