Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Яманда 48 соат давомида ўт очилиши тўхтатилишини эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ўт очишни тўхтатиш 19 ноябрь, шанба куни тушки вақтдан сўнг бошланади.
Мазкур тартиб хусийлар ўз мажбуриятларини бажарган ва қамал қилинган туманларга гуманитар ёрдам етказилишига қаршилик қилмаган тақдирда узайтирилиши мумкинлиги билдирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)