Қирғизистонда вояга етмаганлар билан диний маросимлар асосида қурилган никоҳ учун жавобгарлик жорий этилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, президент Алмазбек Атамбаев Қирғизистон Оила кодекси ва Жиноят кодексига ўзгаришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Қонун вояга етмаганлар билан никоҳ қураётганлар, шунингдек, вояга етмаганларнинг диний маросимлар асосида ўтказилган никоҳида иштирок этган ота-оналари ва руҳонийларга нисбатан жиноий жавобгарликни жорий этади.
Мазкур қонун талабларини бузганлик учун 3 йилдан 5 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси кўзда тутилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)