Украина президенти маъмуриятига 29 ноябрь кунги сўроққа чақириқ қоғози келди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Унда Пётр Порошенко 2014 йил январь февралида Евромайдондаги активистларга қарши жиноятлар ҳақидаги иш бўйича Бош прокуратурага чақирилган.
«9 ноябрь куни Украина президенти Пётр Порошенко 29 ноябрь куни Бош прокуратурага келиши зарурлиги ҳақидаги ҳужжат рўйхатга олинган», — дейилади президент аппарати хабарида.
Унда қўшимча маълумот, шу жумладан, Порошенко таклиф этилган вақт ҳам келтирилмаган.
Нашр эслатишича, аввалроқ Украина Бош прокуратураси Пётр Порошенко Майдон бўйича сўроққа келмаётганидан шикоят қилган эди.
Изоҳ (0)