Краковда тергов зарурияти учун эксгумация қилинган Смоленскдаги авиаҳалокат қурбонлари — Польша президенти Лех Качиньский ва унинг турмуш ўртоғи Мариянинг жасадлари қайта кўмилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Маросим ёпиқ тарзда ўтказилди. Унда марҳумларнинг яқинлари, жумладан, собиқ давлат раҳбарининг эгизаги Ярослав Качиньский ва қизи Марта Качиньскаядан ташқари Польша президенти Анжей Дуда ва бош вазир Беата Шидло иштирок этди.
Лех Качиньский ва унинг турмуш ўртоғи аввалги жойда — Вавель қироллик қалъасидаги Кумуш қўнғироқлар минораси остида кўмилди. Эксгумация жараёнидан сўнг тош тобутни алмаштиришга тўғри келди.
Жами Смоленск фожиасида ҳалок бўлган 83 кишининг қолдиқларини ўрганиш режалаштирилган. Барча жараёнлар 2017 йил охирида якунланиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)