Мексикалик Хуан Педро Франко Саласга Агуаскальентас шаҳри шифохоналаридан жой топиш учун 6 йил вақт керак бўлди. У мана шу даврни ўз тўшагида ўтказди, деб ёзди «Вести» нашри.
Деярли 500 килограмм келадиган Салас 6 йил давомида тўшагидан нари-берига қимирлай олмаган. Уни шифохонага етказиш учун махсус техник воситалар жалб қилинганига Metro нашри ойдинлик киритган.
Шифохона ишчилари Саласдан қон олингани ҳақида маълумот берди. Уларнинг сўзига кўра, ярим тонналик одам бир неча ой даволаниши керак. Унинг айнан қандай касаллик билан оғриётгани эса ошкор қилинмаган.
Қайд этилишича, 2015 йил ҳаёт мексикалик энг семиз одамни дунёдан олиб кетганди. Андрес Морен ўзининг 444 килограмм вақтида дунё билан видолашган. Шу йилнинг март ойида эса Колумбиядаги энг семиз инсон касалхонага ёнғин машинасида олиб кетилган ва уни машинага жойлаш учун 10 киши овора бўлганди.
Изоҳ (0)