Футбол бўйича Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв ва жамоа бош менежери Оливер Бирхофф Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган Конфедерациялар Кубоги–2017 турнирининг қуръа маросимига ташриф буюради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Йоахим Лёв ва Оливер Бирхофф Қозонда бўлиб ўтадиган қуръа маросимига ташриф буюради», – дейилади хабарда.
Қуръа ташлаш маросими 26 ноябрь куни Қозондаги теннис академиясида бўлиб ўтади.
Футбол бўйича Жаҳон чемпионатидан бир йил аввал бўлиб ўтадиган Конфедерациялар Кубогида иштирок этадиган саккиз жамоадан етти вакили номи аллақачон маълум бўлган. Унда Россия мезбон сифатида, Германия эса амалдаги жаҳон чемпиони сифатида қатнашади. Шунингдек, Европа чемпиони Португалия, Осиё етакчиси Австралия, Копа Америка ғолиби Чили, КОНКАКАФ чемпиони Мексика ва Океания вакили Янги Зеландия Россияга ташриф буюради. Саккизинчи иштирокчи Африка Миллатлар Кубоги ғолиби бўлади.
Гол урилганини аниқлаш тизими Россиядаги Конфедерациялар кубогида қўлланади
«Красава» номини олган Конфедерациялар Кубоги—2017 нинг расмий тўпи намойиш этилди
Россия Конфедерациялар Кубоги—2017 учун чипталар савдосини бошлади
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)