Кремль расмий вакили Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путиннинг иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаевни ишдан бўшатиш ҳақидаги фармонида қонунбузарликлар борлигини инкор этди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Илгарироқ журналистлар порахўрликда айбланиб қўлга олинган вазир Улюкаевни лавозимдан озод қилиш тўғрисидаги буйруқ ҳукумат раҳбари Дмитрий Медведевдан эмас, президентдан келгани қонунга зид эканлиги ҳақида ёзиб чиққан эди. Песков бу айбловларга жавоб қайтарди.
«Ҳеч қандай қонун бузилиши йўқ. Қонунга кўра, лавозимга тайинлаш ва ундан бўшатиш давлат раҳбари томонидан амалга оширилади, ва бу иш қилинди», — таъкидлади у.
Изоҳ (0)