Бухоро вилояти эндокринология диспансерида «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди билан ҳамкорликда соғломлаштириш акцияси ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Вилоят эндокринология диспансерида ўтказилган акция доирасида назоратга олинган қандли диабетга мойил болаларга тиббий воситалар тарқатилди. Аҳоли тор йўналишда тиббий кўрикдан ўтказилиб, тегишли тавсиялар берилди. Диспансерда фаолият юритаётган «Диабет мактаби» беморлар ва касалликка мойиллар учун тиббий маслаҳат маркази ҳисобланади.
Ўзбекистонда ноябрь ойи – қандли диабетга қарши кураш ойлиги, деб эълон қилинган. Ойлик доирасида маҳаллаларда, таълим муассасаларида шифокорлар томонидан соғлом турмуш тарзи ва овқатланиш маданиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбир ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Шунингдек, ёшларни спортга жалб қилиш мақсадида саломатлик марафонлари ташкил этилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)