«Автостат Инфо» таҳлилий агентлиги Россияда А-туркумидаги кичик литражли автомобиллларнинг октябрь ойидаги сотуви якунларини маълум қилди. Бу ҳақда «1News.uz» хабар бермоқда.
Октябрь ойида мазкур сегментда Ravon R2 етакчилик қилди: машинани 174 нафар россиялик харид қилди. Иккинчи ўринни KIA Picanto (121), учинчи ўринни эса Daimler AG концерни маҳсулоти — Smart ForFour (24) эгаллади.
Рўйхатдан Matiz ҳам ўрин олган: автомобиль Smart Fortwo билан 4 ва 5-ўринларни бўлишиб олди. Икки машина ҳам октябрда 20 тадан сотилди.
Агентликка кўра, Россия бозорида 2016 йилнинг 10 ойи мобайнида 2773 дона кичик литражли автомобиль сотилган. Бундан 367 донаси октябрь ойи ҳиссасига тўғри келди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)