Социалистлар партияси раҳбари Игорь Додон Молдова президентлигига сайловларнинг иккинчи турида ғалаба қозонганини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».

Foto: “RIA Novosti”

Фото: «РИА Новости»

«Ишонч билан айта оламанки, биз ушбу президент сайловларида ғолиб чиқдик. Океан ортида овоз бериш ҳали давом этмоқда. Аммо айни пайтгача биз 50% +1 та овоз тўплашга улгурдик. Биз ютдик», — деди у.

Таъкидланишича, Додон Россия билан стратегик шерикликни қайта тикламоқчи. Социалистлар партияси раҳбари Молдова маҳсулотларини Россия бозорига қайтариб, энергетика бўйича ҳамкорликни нормаллаштирмоқчи.

Сайловларнинг иккинчи турида Россия билан стратегик шерикликни қайта тиклаш тарафдори бўлган Молдова Республикаси Социалистлар партияси етакчиси Игорь Додон ҳамда Евроиттифоқ билан интеграция тарафдори бўлган Ҳаракат ва бирдамлик партияси раҳбари Майя Санду иштирок этди.