Болгариядаги президентлик сайловларида мухолифатдан номзод Румен Радев ғолиб бўлмоқда, деб ёзади «ТАСС».
Экзитполлар натижаларига кўра, Болгария социалистик партияси раҳбарлигида ташаббус қўмитаси илгари сурган Радевга сайловчиларнинг 58,23 фоизи овоз берган. Ҳукмрон «Фуқаролар Болгариянинг европача ривожланиши тарафдори» партияси номзоди Цецка Цачевани 35,25 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлади.
Сайловларнинг иккинчи турида сайловчиларнинг тахминан 48 фоизи қатнашди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи турда генерал Румен Радев ва парламент раиси, ҳукмрон партия номзоди Цецка Цачева тегишли равишда 24,8 ва 23,5 фоиз овоз тўплаб, иккинчи турга ўтган эди.
Изоҳ (0)