Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўз терма жамоаси учун гол урган европалик футболчилар орасида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар берди.
ЖЧ—2018 саралашининг 4-турида дубл қайд этган Роналду ҳозирга қадар Португалия учун 68 та гол уришга муваффақ бўлган. Бу борада у терма жамоадаги фаолиятини якунлаб бўлган футболчилар — германиялик Герд Мюллер ҳамда ирландиялик Робби Кин билан тенглашиб олди. Қайд этиш керак, Роналду 13 ноябрь куни Латвия дарвозасига пенальтидан гол ура олмаганди.
Роналдудан яхшироқ кўрсаткични уч нафар футболчи қайд этган. Германия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Мирослав Клозе немислар учун 71 та гол уриб берган. Венгриялик собиқ футболчилар — Шандор Кочиш ҳамда Ференс Пушкаш мос равишда 75 ва 84 та гол уришга эришган.
Изоҳ (0)