Америкалик таниқли ёзувчи Стивен Кинг Дональд Трампнинг президент сайловидаги ғалабасидан сўнг Twitter ижтимоий тармоғини тарк этишини билдирди. Ёзувчи Ҳиллари Клинтон номзодини қўллаб-қувватлаётган эди, деб маълум қилади «Корреспондент.net».
«Яқин келажакда энди ҳеч қандай китоб тавсиялари, сиёсат ва кучукчалар иштирокидаги қувноқ расмлар бўлмайди. Ўчирмоқдаман», — деб ёзди у хайрлашув твитида.
Кингнинг Twitter’даги обуначилари сони 2,5 миллион киши атрофида эди.
Изоҳ (0)