Ўзбекистонлик гимнастикачи, кетма-кет еттита Олимпиадада иштирок этган Оксана Чусовитина дунё бўйлаб турне уюштирмоқда, деб ёзди «Оламспорт».
Олимпиадаларда иштирок этиш бўйича рекордчи ҳисобланган Оксана Тошкентдан Германияга учган бўлса, кейинроқ Мексикага жўнаб кетган. У ердан АҚШга, кейинроқ эса Японияга етиб борган. Ташрифлари давомида тушган суратларини Оксана Чусовитина ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштириб бораётгани маълум қилинган.
Изоҳ (0)