Дональд Трамп АҚШ президенти сайловида етакчилик қилаётгани ҳақидаги хабарлар жаҳон фонд бозорларини тушкунликка туширди. «РБК»нинг ёзишича, инвесторлар Клинтоннинг ғалабасига ишонган эди.
Dow Jones индекси 3,5 фоизга, S&P 500 эса 4,26 фоизга, Nasdaq индекси эса 4,1 фоизга пасайган.
Айни вақтда, Япониянинг Nikkei индекси 3,98 фоизга тушган. Хитойнинг Shangai Composite индекси 1,32 фоизга, Гонконгнинг Hang Seng индекси 2,85 фоизга, Жанубий Кореянинг KOSPI индекси 2,43 фоизга, Австралиянинг ASX200 индекси 1,64 фоизга тушган.
[playbuzz-item playbuzz_url="muhrima10/aqsh-prezidenti-saylovida-kim-g-olib-chiqadi"]
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)