ИШИД гуруҳи жангарилари Мосул марказида маҳаллий аҳоли вакилларидан 30 нафарини ўлдирди. Бу ҳақда, Al Sumaria телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, ИШИДчилар уларни Ироқ ҳукумат кучлари билан ҳамкорликда айблаб қатл қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)