«Даракчи» нашри яқин орада фарзандли бўлиши кутилаётган эстрада хонандалари ҳақида маълумот бериб, уларнинг суратини жойлаштириб чиқди.

Фото: «Даракчи»Хонандаларнинг айримлари биринчи фарзандини дунёга келтириш арафасида бўлса, баъзилари иккинчи, хатто, тўртинчи фарзандини кутаётган оналар ҳам борлиги айтиб ўтилган.
Татьяна Зайцева

Фото: «Даракчи»VIA Sharq гуруҳи аъзоси ҳисобланган Татьяна Зайцеванинг ҳомиладор экани кўпчилик учун янгилик бўлса ажаб эмас.
Зиёда

Фото: «Даракчи»Зиёданинг Камрон исмли ўғил фарзанди бор. Эндиликда у иккинчи фарзандини дунёга келтириш арафасида турибди.
Ойхон Ифорзода

Фото: «Даракчи»Шу йилнинг 23 февраль куни оила қурган Ойхон Ифорзода яқин орада оналик бахтига мушарраф бўлиши мумкин.
Милена Мадмусаева

Фото: «Даракчи»2016 йилнинг 25 апрель куни Милена ҳам турмушга чиққан бўлиб, эндиликда у фарзандини дунёга келтириш онларини кутиб яшамоқда.
Нилуфар Усмонова

Фото: «Даракчи»Нилуфар Усмонова тўртинчи фарзандига ҳомиладор. Унинг Саидаъзамхон, Иброҳимхон ҳамда Сулаймонхон исмли ўғил фарзандлари бор.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)