Samsung сунъий интеллект, компаниянинг янги флагмани — Galaxy S8’га ўрнатиладиган шахсий овозли ёрдамчи учун жиддий янгиланмани режалаштирмоқда, деб ёзади «РБК».
Galaxy S8’нинг сўнгги прототипларида Samsung смартфон корпусининг ён қиррасига ўрнатилган тугмани синовдан ўтказмоқда, у орқали шахсий ёрдамчини чақириш мумкин бўлади. Сунъий интеллект Apple смартфонларидаги Siri овозли ёрдамчисига ўхшаш бўлади.
The Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб ёзишича, октябрь ойида компания Viv Labs стартапини сотиб олган. Янги шахсий ёрдамчи ўз рақобатчиларидан тубдан фарқ қилувчи Viv Labs технологиялари асосида ишлаб чиқилади.
Изоҳ (0)