Польшанинг «Погони» жамоаси футболчиси Адам Фрачак «Лехия»га қарши мамлакат чемпионатининг 15-турида вафли ея туриб пенальтидан гол урди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Лехия» 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, аммо учрашувни бошқариб борган ҳакам 45-дақиқада «Погони» фойдасига пенальти белгилади. Ҳакам қароридан норози бўлган «Лехия» мухлислари майдонга турли буюмлар улоқтира бошлади.
Улоқтирилган буюмлар орасида ширин вафли ҳам топилди ва 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширишга тайёрланаётган Адам Фрачак ёнига тушди. «Погони» футболчиси вафлини чим устидан олиб, уни тишлади. Сўнгра ширинликни майдон ташқарисига ташлаб юборди ва уни чайнаётган вақтда «Лехия» дарвозасига гол урди.
Adam Frączczak strzela karnego jedząc batonika od Lechii ;-) pic.twitter.com/PkkEQMteka
— Jan Mateusz (@action_goal) November 5, 2016
Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якун топди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)