Миср Давлат кенгаши ҳузуридаги Маъмурий суд Саудия Арабистони билан денгиз чегарасини делимитация қилиш бўйича келишувни мамлакат қонунларига зид деб топиш тўғрисидаги илгариги қарорни тасдиқлади. Ушбу келишувга кўра, Миср Саудияга Тиран ва Санафир оролларини бериши лозим эди, деб хабар қилади «ТАСС».
Мамлакат ҳукумати саудияликлар билан келишилган ҳолда тузган шартнома шу йилнинг июнь ойида суд қарори билан ғайриқонуний деб топилган эди. Ҳукумат киритган апелляция аризаси маъмурий судда кўриб чиқилганидан сўнг рад этилди.
Келишув апрель ойининг бошида Саудия Арабистони қиролининг Мисрга ташрифи чоғида имзоланган эди.
Изоҳ (0)