Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси Абдулла Орипов вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди. Ҳамдардлик мазмунидаги хабар элчихонанинг Facebook‘даги саҳифасига жойланди.
«АҚШ элчихонаси таниқли шоир, Ўзбекистон қаҳрамони, ўзбек адабиёти ривожига катта ҳисса қўшган адиб Абдулла Орипов вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. Охиратингиз обод бўлсин!» — дейилади матнда.
Абдулла Орипов 5 ноябрь тонгги соатларда Хьюстондаги шифохонада ҳаётдан кўз юмди. У 3 ноябрь куни кечқурун кома ҳолатига тушиб қолган эди.
Изоҳ (0)