Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов, мустақил Ўзбекистон давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов ва «Ўзбегим» қасидаси билан миллионлар қалбига етиб борган Эркин Воҳидов — бир суратда, кишига ажиб ҳисларни улашувчи тарихий бир суратда.
Уларнинг бари Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун интилган, мустақил Ўзбекистоннинг илк одимларида елкадош бўлган, қарийб тенгдош қаҳрамонлар эди. Улар Ўзбекистоннинг Ҳақиқий Қаҳрамонлари эди.
Не тақдирки, Ўзбекистон уларнинг баридан бир йилда айрилди. 2016 йил 30 май куни Эркин Воҳидов, 2 сентябрь куни Ислом Каримов вафот этди. Уларга атаб марсия ёзган Абдулла Орипов 5 ноябрь куни қазо қилди.
Абдулла Орипов ҳамкасби Эркин Воҳидовга атаб марсия ёзди
Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов Ислом Каримовга атаб марсия ёзди
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)