6 ноябрь куни кундузи ва 7 ноябрга ўтар кечаси Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилмади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 6 ноябрь куни кундузи Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ва вилоят марказларида ҳаво ҳароратининг энг юқори кўрсаткичи шундай бўлди: Нукусда +12 даража, Урганчда +13 даража, Андижонда +14 даража, Самарқанд, Наманганда +15 даража, Гулистон, Фарғонада +16 даража, Тошкентда +17 даража, Навоийда +18 даража, Бухоро, Жиззах, Қаршида +19 даража, Термизда +22 даража илиқ.
7 ноябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ва вилоят марказларида ҳаво ҳароратининг энг паст даражаси шундай бўлди: Андижонда -1 даража совуқ, Нукус, Урганч, Гулистонда 0 даража, Фарғонада +1 даража, Наманганда +2 даража, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Термизда +3 даража, Жиззахда +4 даража, Навоий, Қаршида +5 даража илиқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)