Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов билан Ашхободда музокаралар олиб борди, деб ёзади UzDaily. Рўзиқулов Туркманистонга Ўзбекистон вакиллик делегацияси раҳбари сифатида ташриф буюрди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон Туркманистон билан тўлиқ кўламли алоқаларни ривожлантиришга катта аҳамият бераётганлиги таъкидланди.
Томонлар асосий йўналишлар бўйича Туркманистон-Ўзбекистон ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди. Улар мамлакатлар савдо-иқтисодий, агросаноат ва бошқа соҳаларда самарали алоқаларни ривожлантириш учун қулай имкониятларга эга эканлигини таъкидлади. Шунингдек, транспорт-коммуникация сектори ҳам ҳамкорликнинг долзарб йўналишларидан бири сифатида қайд этилди.
Туркманистон президенти Ўзбекистон вакилларини Ашхободда 26—27 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Барқарор транспорт тизими бўйича биринчи глобал конференцияда қатнашишга таклиф қилди.
Изоҳ (0)