АҚШ президенти Барак Обама Федерал қидирув бюроси директори Жеймс Комига аввалгидай ишонади. Бу ҳақда Оқ Уй матбуот котиби Жошуа Эрнест баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Журналистлар билан суҳбат АҚШ президентини Мичиган штатига олиб кетаётган самолёт бортида бўлиб ўтди. У ерда Обама АҚШ президентлигига Демократлардан номзод Ҳиллари Клинтоннинг тарафдорлари олдида чиқиш қилади.
«Президент Комини ҳалол ва принципиал инсон деб ҳисоблайди. Президентнинг унга муносабати ўзгаргани йўқ. У илгаригидай ФҚБни бошқариш қобилиятига эга», — таъкидлади Эрнест, журналистларнинг саволларига жавоб бераркан.
Изоҳ (0)