Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Almaty Towers бизнес марказида авж олган ёнғин бинога тарқалиб, бир кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Олов мажмуага кирувчи Cinema Towers 3D кинотеатридан бошлангани муқаддам хабар қилинган эди.
Шаҳар фавқулодда вазиятлар департаменти расмий вакили Сандуғаш Баймухамбетованинг сўзларига қараганда, қурбон ис газидан заҳарланиб ўлган.
Бинодан 80 киши эвакуация қилинди. Ўт ўчириш ва қутқарув ишларига 150 киши ҳамда 34 техника бирлиги жалб этилди.
Изоҳ (0)