Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ягона порталда сунъий сув объектларининг сувидан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома олишга электрон ариза тақдим этиш учун янги интерактив хизматини ишга туширди. Хизматдан юридик ва жисмоний шахслар фойдаланишлари мумкин.

Фото: Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Фото: Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 июндаги «Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 171-сон қарорига кўра, аризага ҳужжатлар илова қилиниши лозим.

Хизмат бепул кўрсатилади. Хизматнинг натижаси бўлиб аризачига рухсатнома олиш мумкин бўлган кун ва жойи тўғрисида хабарномани юбориш ҳисобланади.

Хизматни кўрсатиш муддати 20 иш кунини ташкил этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар