Дунё бўйлаб саёҳат қилиб юрган швейцариялик эр-хотин Эмиль ва Лилиана Шмит Ўзбекистонга ҳам ташриф буюрди, деб ёзади «1news.uz».
Бошқирдистон газетаси хабарига кўра, сайёҳлар Уфага келишидан олдин Ўзбекистонга сафар қилган.
Шмитлар оиласи ўз саёҳатини 1984 йилда Land Cruiser 60 автомобилида бошлаган ва ҳамон шу машинада ҳаракатланмоқда.
Эмиль ва Лилиана 1997 йилда (117 та мамлакатга саёҳат қилиб, 451 213 км йўл босганида), 2009 йилда (162 мамлакат, 641 112 км) ва 2013 йилда (677 281 км) Гиннеснинг Рекордлар китобига кирган.
Изоҳ (0)