• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сарвар Отамуратов фарғоналик сайловчилар билан учрашди

    4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод Сарвар Отамуратовнинг Фарғона вилоятидаги сайловчилар ва кенг жамоатчик билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: «Миллий тикланиш» партияси

    Фото: «Миллий тикланиш» партияси

    Учрашувда турли соҳалар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, хотин-қизлар, ёшлар, маҳалла фаоллари, партия аъзолари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. Учрашув Фарғона вилоятининг барча туман ва шаҳарларининг сайловчилари билан онлайн видео конференция орқали мулоқот тарзида бўлиб ўтди.

    Учрашувни ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши аъзоси Маъмуржон Атажонов очиб берди. Шундан сўнг партиядан Президентликка номзоднинг Фарғона вилоятидаги ишончли вакили Умид Жабборов иштирокчиларга Сарвар Отамуратовни таништирди ва унинг таржимаи ҳолига тўхталиб ўтди.

    С.Отамуратов сўзга чиқиб, сайловчиларни сайловолди Дастурида белгиланган вазифалар билан таништирди. Номзод таъкидлаганидек, сайловолди Дастур еттита устувор йўналишлардан иборат. Унда асосан маънавий-маърифий соҳада эришилган ютуқларни мустаҳкамлаш ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, халқимизнинг бетакрор ва улуғвор тарихий, маданий ва интеллектуал мероси, маданияти ва анъаналарини асраб-авайлаш ва бойитиш, унинг ютуқларини навқирон ва баркамол авлод орасида кенг тарғиб қилишга алоҳида урғу берилади.

    — Биз доимо миллий ўзликни англаш, миллий ғурур ва қадр-қиммат туйғусини мустаҳкамлаш масалаларига устувор аҳамият берганмиз ва бундан буён ҳам ушбу ҳаётий масалалар диққат марказимизда бўлади, — деди учрашувда Президентликка номзод С.Отамуратов.

    Номзоднинг фикрича «Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ» тамойили асосида халқимиз тарихини холис ва тизимли ўрганиш, бу борада ўзбек халқининг тарихий ўтмиши ва бугунги кунини баҳолашда бир ёқлама ёндашувларга, нохолисликка йўл қўймаслик, Ўзбекистон тарихининг бузиб, сохталаштириб талқин этилишига қарши курашиш миллий ўзликни англашнинг муҳим тамойилларидан биридир.

    Кино, театр ва эстрада санъатида халқимизнинг бой ва бетакрор тарихи, маданияти, анъаналари ва илғор урф-одатларини таъсирчан бадиий образлар орқали ифода этадиган асарларнинг яратилиши ёшлар онгини халқимизга ёт бўлган «оммавий маданият»нинг салбий таъсиридан муҳофаза қилиш, уларнинг қалби ва онгига миллий тикланиш ғоясини сингдириш, келажагимиз эгаларини миллий маънавият ва қадриятлар руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

    Сарвар Отамуратов бу борадаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашар экан, республиканинг бошқа ҳудудлари каби Фарғона вилоятида ҳам маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

    — Зеро, бугунги кунда Фарғона вилоятидаги мавжуд Фарғона санъат саройи, Юсуфжон Шакаржонов номли вилоят драма театри, «Ҳамза» номли Қўқон драма театри, вилоят рус драма театри, вилоят миллий қўғирчоқ театри, Ал Фарғоний номли вилоят кутубхонаси ҳамда вилоят Ўлкашунослик музейи каби маънавият ўчоқларига ёшларни кенг жалб этиш, уларнинг маънавиятини юксалтириш, дунёқарашини ўстириш олдимизда турган энг муҳим вазифалардан биридир, — деди Сарвар Отамуратов.

    Шунингдек, Президентликка номзод давлат тили масаласини кўтарди. Дастурда тил миллатнинг энг олий қадриятидир деб белгиланган. Шундан келиб чиқиб, қадимий ва бой тарихга эга бўлган, мустақиллик туфайли қадр-қиммати тикланган, ҳозирда кечаётган глобаллашув даврида замонавий тараққиётнинг барча соҳалари талабларига жавоб берадиган тилимиз ривожини янги босқичга кўтариш, давлат тили сифатидаги мақомини мустаҳкамлаш ва унинг тўла амал қилишига эришиш, тил маданиятини янада юксалтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш зарур деб таъкидланди.

    Мавжуд давлат ва сиёсий тизимни янада мустаҳкамлаш, миллий ғоя, жамиятимизнинг ахлоқий ва маънавий асослари устуворлигини таъминлаш, жамиятда ҳукм сураётган ва халқимизга хос бағрикенглик, миллати, дини, ижтимоий ҳолати ва келиб чиқишидан қатъи назар, Ўзбекистон халқи, барча фуқароларнинг бирдамлиги ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш Дастурда илғор вазифалар қаторида туради.

    Дунё бозорида рақобатбардош ҳамда миллий иқтисодиётимиз тимсолига айланадиган трансмиллий компанияларни шакллантириш, туризмни ривожлантириш ҳамда мамлакатимизнинг ишончли, сиёсий ва савдо-иқтисодий соҳаларда масъулиятли шерик сифатида халқаро миқёсдаги имижини мустаҳкамлаш каби вазифалар ҳам Дастурда ўз аксини топган.

    Номзод қайд этиб ўтганидек, бу мақсадларни амалга оширишда меҳнатсевар Фарғона халқи албатта, энг асосий куч ва ташаббускор бўлади.

    Учрашувда иштирокчилар сўзга чиқиб, номзоднинг сайловолди Дастурига ўз муносабатларини билдирди.

    04.11.2016, 11:58   Изоҳ (0)   4654
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатномани Ягона портал орқали олиш мумкин бўлди

    04.11.2016, 11:44

    Уч карра Гиннес рекордчилари бўлган швейцариялик саёҳатчилар Ўзбекистонга ташриф буюрди (фото)

    04.11.2016, 11:06

    Халқаро форум платформасида Huawei ҳамкорликнинг янги ракурсини изламоқда

    04.11.2016, 10:13

    Ўзбекистон Президентлигига «Адолат» партиясидан номзод Наримон Умаровнинг таржимаи ҳоли

    04.11.2016, 08:04

    Ўзбекистон Президентлигига ЎзХДПдан номзод Ҳотамжон Кетмоновнинг таржимаи ҳоли

    04.11.2016, 08:03

    Ўзбекистон Президентлигига ЎзЛиДеПдан номзод Шавкат Мирзиёевнинг таржимаи ҳоли

    04.11.2016, 08:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.