Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Покистоннинг Карачи шаҳрида икки поезднинг тўқнашуви оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди ва 40 киши жабрланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: Geo TV

Фото: Geo TV

«Касалхонага 11 кишининг жасади олиб келинди, 40 киши турли жароҳатлар билан ётқизилди», — дея маълум қилди шаҳар касалхоналаридан бирининг шифокори. Карачи ва бошқа аҳоли пунктлари ўртасидаги темир йўл қатнови тўхтатилди.

«Синьхуа» агентлигига кўра, станцияда турган поезд тартибга солувчи томонидан адашиб унинг йўлига ўтказилган бошқа поезд билан тўқнашиб кетди. Ҳодиса юзасидан текширув бошланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар