• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Тартибсизлигим учун мухлислардан узр сўрайман». Жаҳонгир Отажоновнинг концертидан фоторепортаж

    28—29 октябрь кунлари «Истиқлол» санъат саройида хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг жонли ижродаги «Куз гуллари» номли концерт дастури бўлиб ўтди. Концертда журналист Феруз Муҳаммад бўлди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Баъзи журналистларнинг «бир йилда бўлаётган иккинчи концертга мухлислар келармикан, бу нотўғри бўлса керак», дея билдирган хавотирлари ўринсиз бўлиб чиқди: «Истиқлол»нинг зали ҳам, балкони ҳам мухлислар билан лиқ тўлди. Улар Жаҳонгир Отажоновни саҳнага чиққунича, саҳнага чиққандан кейин ҳам давомли қарсаклар билан олқишлаб турди.

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    «Гуноҳим» деб номланган қўшиқ ярим соат кеч бошланган дастурнинг илк таронаси бўлди. «Мен сизга муштоқман, сиз менга муштоқсиз» деб номланган қўшиғини куйлаб, зал бўйлаб «саёҳатга» чиққан Жаҳонгир Отажонов залнинг у бурчагидан, то бу бурчагига қадар ҳам қўшиқ айтиб, ҳам рақсга яқин ҳаракатлар қилиб, ҳам мухлислар билан селфи тушиб саҳнага қайтди.

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Саҳнага қайтган хонанда мухлисларга қарата: «Залнинг охирида ўтирган мухлислар билан ҳам кўришиб қайтмасам бўлмасди. Агар қайсидир мухлисимизга шўхлигим малол келган бўлса, тартибсизлигим учун узр сўрайман», дейиши билан, бунга жавобан мухлислар томонидан гулдурос қарсаклар ва: «Ундай эмас, ҳаммаси жойида», деган ҳайқириқлар эшитилди.

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Дастурда тўртинчи бўлиб янграган «Истайсизми йўқми, сизни севаман» номли қўшиқдан сўнг, назаримда, томошабирнларга ҳам, хонандага ҳам «жон кирди». Хонанда бугунги кунда ўзини қўшиқчи сифатида эътироф қилаётган қўштирноқ ичидаги қўшиқчиларга «Қўшиқчи» қўшиғи орқали танқидий муносабат билдирди.

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    «Қўшиқчи» қўшиғига «Илҳом» театр-студиясининг актёр ва актрисасидан иборат жуфтлик томонидан ажойиб саҳна кўриниши тайёрланган. Улар қўшиқ сўзига мос равишда ҳаракат қилди. Мисол учун, йигит қўлига болғача олиб, уни микрофон сифатида тассаввур уйғотди. Уларнинг кулгули ҳаракатлари хонанданинг қўшиқ орқали айтмоқчи бўлган танқидий муносабати янада ойдинлаштирди.

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Шу ўринда «Илҳом» театр-студиясининг актёр ва актрисасидан иборат жуфтликнинг иштироки ҳақида. Бизнингча, қўшиқларга бундай ёндошиш, яъни, хонанда томонидан куйланаётган тароналарга асосан импровизация ҳаракатлари «Истиқлол» санъат саройида илк маротаба қўлланган тажриба бўлди.

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Уларнинг чиқишлари «Гуноҳим», «Қўшиқчи», «Муҳаббат олийжаноб ёхуд Жин», «Соат» каби қўшиқларга муайян кайфият қўша олди. Хонанданинг улар билан бир неча маротаба рақсга тушиб, улар каби ҳаракат қилиши мухлислар томонидан яхши кутиб олинди. Назаримизда, тажриба ўзини оқлади.

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Дастурга номи берилган ажойиб «Куз гуллари» қўшиғидан сўнг, хонанда концертга меҳмон сифатида ташриф буюрган Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаевага қараб: «Бу қўшиғим сизнинг қўшиғингизга ўхшаб қолгани учун узр сўрайман», — деди.

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Дастурда куйланиши режалаштирилган 16 қўшиқ орасида «Бевафо», «Аёл макри» кабилар йўқ эди, аммо хонанда бирдан бу қўшиқларни ҳам куйлаб кетди. Дастурнинг шу жойида қўшиқ айтишни тўхтатиб, созандаларга қарата «Хато қиляпсизлар-ку!», дея эътироз ҳам қилиб қўйди.

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    «Концертимизда баъзи мухлисларимизнинг талабларига биноан эски қўшиқларни куйлаганимиз учун сизлардан узр сўрайман», — дея мухлислардан яна бир марта узр сўраб қўйди. Бу хонанданинг концерт давомида учинчи бор узр сўраши эди.

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    «Мен ўзимни севаман, менга ўзим ёқади» деб номланган қўшиқни хонанданинг қўл ҳаракатига мос равишда гоҳ ўнг қанотдагилар, гоҳ сўл томондаги мухлислар жўр бўлиб куйлади.

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Жонли ижрода бўлиб ўтадиган дастурда хонандага қанчалик қийин бўлса, созандаларга ҳам шунчалар қийин. Айниқса ҳар бир нарсада ўта инжиқ ва талабчан бўлган Жаҳонгир Отажоновнинг созандаларига бу борада яна бир карра қийин. Дастурда созандаларнинг муносиб меҳнати алоҳида эътироф қилишга арзийди.

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Хонанда ўтган сафарги анъанасига содиқ қолган ҳолда бу галги концерт дастурини ҳам видеога олдирмади. Бу унинг ўзига хос стратегияси эканлигини интервьюда ҳам айтиб ўтган эди. Аммо жуда кўплаб мухлислар дастурни ўзларининг қўл телефонига муҳрлади.

    «Соат» деб номланган тарона икки ойдан ортиқ тайёргарлик кўрилган, аъло даражада ва 100 фоиз жонли ижрода ўтган дастурга якун ясади.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    31.10.2016, 12:41   Изоҳ (0)   63401
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик актёр Владимир Зельдин 101 ёшида вафот этди

    31.10.2016, 12:19

    «Юлдузли тунлар» спектакли: Бобур ролида — Алишер Узоқов, Адиз Ражабов эса — Аҳмад Танбал (фото)

    29.10.2016, 20:06

    Боб Дилан Швеция академияси билан боғланиб, Нобель мукофотини қабул қилишга розилигини билдирди

    29.10.2016, 11:51

    Хонанда Муниса Ризаева синглиси Карима баъзида «хира пашша ва тулкидек айёр», баъзан «зебо ва жуда дилбар» бўлишини маълум қилди

    28.10.2016, 15:13

    Брюс Лининг ўғлини тасодифан отиб қўйган актёр вафот этди

    27.10.2016, 17:48

    Фарҳод Алимов: Райҳон билан дардимиз бир

    27.10.2016, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.