Хонанда Муниса Ризаева Instagram’даги саҳифасида синглиси Карима ҳақида пост қолдирди.
«Баъзида менга синглим билан биз худди ит ва мушукдек, бир-биримиз жуда фарқлидек туюлади, бироқ оилавий сокин оқшомларда у билан бир бутун эканимни ҳис қиламан», — деб ёзади Муниса Ризаева.
«Синглим баъзан тажанг, вайсақи зирапча, хира пашша ва тулкидек айёр бўлиши, бошқа вақт эса зебо, қувноқ, мўъжизавор, гўзал, жуда меҳрибон ва дилбар бўлиши мумкин», — деб ёзди хонанда.
«Буларнинг бари — қачон қандай ҳолатда бўлиши — албатта, менинг кайфиятимга боғлиқ. Сени яхши кўраман, Карима!», — дея қўшимча қилган Муниса Ризаева.
Хонанда Instagram’даги саҳифасида синглиси ва отаси билан бирга тушган суратини ҳам эълон қилган.
Бир неча кун аввал Муниса Ризаева Instagram’даги саҳифаси орқали онасини туғилган куни билан табриклаган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)