Халқаро космик станциядан Ер сайёрасига қайтган космонавтлар туширувчи аппаратдан муваффақиятли эвакуация қилинди. Бу ҳақда Москва вилоятидаги Парвозларни бошқариш марказига асосланган ҳолда «Интерфакс» хабар бермоқда.
ХКС экипажининг уч аъзосини олиб келаётган капсула 30 октябрь эрталабки соатларида Қозоғистоннинг Жезқазған шаҳридан 148 километр жануби-шарқроқда қўнди.
Янги сериянинг биринчи бошқарилувчи кемаси бўлмиш «Союз МС»да Ерга россиялик космонавт Анатолий Иванишин, JAXA астронавти Такуи Ониши ҳамда NASA астронавти Кэтлин Рубинслар қайтди.
ХКС бортига кейинги экспедиция вакиллари етиб келгунига қадар орбитадаги ишларни россиялик космонавтлар Сергей Рижиков, Андрей Борисенко ва NASA астронавти Роберт Кимброу давом эттиради.
Изоҳ (0)