Германияда енгил қурол ва ўз-ўзини мудофаа қилиш воситалари сотувининг ошиши кузатилмоқда. Йил давомида енгил қурол олиб юриш ва сақлаш учун берилган лицензиялар сони икки бараварга яқин ошди. Бу ҳақда Der Spiegel нашри маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Биз қурол сотиб олувчиларнинг бутунлай янги тоифасига гувоҳ бўлаяпмиз. Улар бу ерга биринчи марта келмоқда», — дейди Германия қурол-яроғ сотувчилари уюшмасининг директори Инго Мейнхард.
У енгил қурол барчага ҳам тўғри келавермаслиги, чунки ундан тўғри фойдаланишни билиш зарурлигини қўшимча қилди.
Статистикага кўра, 2015 йилнинг сентябрида 273 минг германиялик енгил қурол сақлаш учун рухсатномага эга бўлса, бугунги кунга келиб бу кўрсаткич 440 минг нафарга етган. Шимолий Рейннинг Вестфалия, Бавария ва Қуйи Саксония федерал ерлари енгил қурол олиб юриш учун рухсатнома берилишининг ортиши бўйича етакчи эканлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)