Яман президенти Абд Раббо Мансур Ходий БМТ бош котиби махсус элчиси Исмоил улд Шайх Аҳмаднинг мамлакатдаги инқирозни бартараф этиш бўйича янги таклифларини рад этди. Бу ҳақда, Al Arabiya телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, Ходий Шайх Аҳмадни Саудия пойтахти ар-Риёддаги вақтинчалик қароргоҳида қабул қилди. У ерда Яман раҳбари таклиф этилаётган режа билан танишиб чиққанидан сўнг уни рад. Президентнинг фикрича, ҳужжат «мамлакатда тўнтариш уюштирган исёнчи хусийларни қонунийлаштиради».
Изоҳ (0)