Бангкокда минглаб Таиланд фуқаролари 13 октябрь куни вафот этган қирол Пхумипон Адульядет билан хайрлашиш учун кўчаларга чиқди. Маросим 29 октябрь, шанба куни маҳаллий вақт билан соат 5:00 да бошланди. Одамлар мотам либосларида бўлиб, кўпчилик қиролнинг суратларини кўтариб чиқди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Ҳукумат қарорига биноан монархнинг қолдиқлари солинган тобут жойлашган хонага кунига 10 минг киши киришига рухсат берилади. Маҳаллий анъанага кўра, марҳум қиролнинг танаси мотам маросимлари тугагунига қадар мўмиёлаб қўйилади (баъзан бу маросимлар бир неча йилга чўзилиши мумкин), охирида эса тана ёқиб юборилади. Ёқиш маросими учун шаҳарнинг марказий майдонларидан бирида махсус ёғоч павильон қурилади.
Изоҳ (0)