Нигерия шимоли-шарқидаги Майдугури шаҳрида уюштирилган худкушлик ҳужумлари оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, 24 киши яраланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Икки худкуш «Бакасси» лагерига киришга уринганида биринчи портлаш амалга оширилди. У ерда 16 минг қочқин истиқомат қилади.
Иккинчи ҳужум ярим соатдан сўнг воқеа жойидан бир километр нарида амалга оширилди: ичида икки йўловчи кетаётган рикша ёқилғи омбори қаршисида портлаб кетди.
Ҳозирча бирорта гуруҳ ҳужумлар учун жавобгарликни зиммасига олмади. Нигерия ҳукумати ҳужумларда «Боко Ҳарам» гуруҳ айбдор деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)