26 октябрь, чоршанба кечаси Нукусда аҳоли ер силкинишини ҳис қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
«Нукусская неделя» газетаси бош муҳаррири Азамат Давлетмуратовнинг гувоҳлик беришича, ер силкиниши беш секунд давом этган, бунда ойна зириллагани эшитилган.
Зилзила тахминан соат 19:20 да рўй берган.
Европа Ўрта Ер денгизи сейсмология марказининг маълумотларига қараганда, зилзила эпицентри Туркманистоннинг ғарбий қисмида қайд этилган. Зилзила магнитудаси — 5,7.
Изоҳ (0)