Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов бошчилигидаги делегация 26—28 октябрь кунлари Беларусга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон—Беларусь келишувларига биноан делегация турли даражаларда икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказади. Шунингдек, делегация Минскда 28 октябрь куни бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Изоҳ (0)