Ўзбекистонда 25 октябрь, сешанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 25 октябрга ўтар кечаси Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари ҳаво ҳарорати -8...-3 даража совуқ, Тошкент шаҳрида 0...+2 даража, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида -2...+3 даража, Қашқадарё вилоятида -2...+5 даража, Фарғона водийси вилоятларида +1...+6 даража, Сурхондарё вилоятида +3...+8 даража илиқ бўлади.
Сешанба куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида ҳаво ҳарорати 0...+5 даража, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида +3...+8 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +5...+10 даража, Бухоро, Навоий, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +7...+12 даража, Қашқадарё вилоятида +8...+13 даража, Сурхондарё вилоятида +10...+15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
«Ўзгидромет» ахборотига кўра, 25 октябрга ўтар кечаси ва 25 октябрь куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари ва Фарғона водийси вилоятларида туман тушиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)