Июль ойида «Сочная долина» савдо маркаси катта совға акциясига якун ясади, унда бош мукофот — квартира ўйналган эди. Андижонлик Дилором Хўжаева олий мукофотнинг бахтли эгасига айланди. Бугун у бизга ўз омадининг сири ҳақида сўзлаб берди.
Дилором Акрамовна — меҳнатсевар инсон. Муносиб нафақага чиққанига уч йил бўлганига қарамай, у 20 йилдан ортиқ вақт фаолият юритаётган вилоят электр тармоғида етакчи муҳандис лавозимида ишлашда давом этмоқда. «Ҳаётда турли вазиятлар бўлди, лекин, ўйлашимча, қийинчиликлар вақтинчалик, мен яхшиликка ишонаман. Менинг табиатим шундай: ижобий фикрлаш тарафдориман, ҳеч қачон бировга арз қилмайман ва ҳар бир кунимга қувонаман», — дейди Дилором Акрамовна. Бундай ижобий ёндашув аёлга икки нафар фарзандини катта қилишда ҳамда уларга таълим беришда ёрдам берди: қизи — бўлажак тиббиёт ходими, магистратурада ўқийди, ўғли эса Санкт-Петербургда халқаро ҳуқуқ йўналишида таълим олади.
«Менинг бир орзуим бор эди — квартира харид қилиш, — тан олади ғолибимиз. — Яқинда ўғлимни уйлантирмоқчиман, ёшларнинг алоҳида яшашлари тарафдориман. Фикримча, ёш оилаларнинг ишларига аралашиш керак эмас, болаларга ўз ҳаётларини мустақил қуришга имкон бериш лозим. Керак пайтда ёрдам берамиз, албатта, лекин алоҳида яшасин ва масъулиятли бўлишга ўргансин. Шу боис яқин орадан квартира сотиб олиш ҳақида орзу қилардим, ана шунда меҳмонга чиқиш имкони ҳам пайдо бўларди. Мана шундай кутилмаган тарзда ‘Сочная долина’ шарофати билан менинг орзуим амалга ошди!»
Ғолибимизнинг мукофотни қўлга киритган куни одатдагидек бошланганди: у икки пачка шарбат харид қилиш учун уйининг 1-қаватидаги дўконга чиққан. «‘Сочная долина’ни яхши кўраман ва бу шарбатни анчадан бери ичаман. Айниқса, беҳили, ананасли ва апельсинли шарбатлари жуда ёқади. Сотувчига айтдим: ‘Одилжон, менга одатдагидек икки хил шарбат беринг’. У эса менга: ‘Дилором опа, биласизми, акция бошланди. Унда квартира ва маиший техникалар ўйналяпти. Келинг, мен сизга мукофот стикерлари бўлган қутилардан олиб бераман’, — деди. Қутидаги кодларни рўйхатдан ўтказиш, стикерларни эса сақлаб қўйиш кераклигини тушунтириб берди. ‘Ундай бўлса, ўшандан беринг-чи, — дедим — Мана кўрасиз, квартира ютиб оламиз’. Шундан буён стикерли қутилар харид қила бошладим ва ҳар сафар квартира бизники бўлишини айтиб, ҳазиллашдим. Бу ҳазилларим ҳақиқатга айланди».
Акция ташкилотчилари йирик мукофот билан қутлаш учун ғолибга қўнғироқ қилганида Дилором Акрамовнани бир олам ҳиссиётлар — ҳайрат, севинч, қувонч қамраб олди, лекин ишончсизлик бўлмади: «Мен барчаси адолатли бўлаётганига шубҳа ҳам қилмагандим. Компания ўз ўрнига ва нуфузига эга. Ҳақиқатан ҳам квартира олишимга ишончим комил эди. Ҳаммаси шундай муваффақиятли кечдики, менга тўғри келувчи вариант ўзим истагандек уйимиз яқинидаги янги қурилаётган уйлардан топилди. Фарзандларим ‘Ойи, тақдир барча меҳнатларингиз эвазига сизни шундай мукофотлади’, деди. Ҳамкасбларим ва қўшниларим табриклашмоқда, ҳамма мен учун жуда хурсанд».
Тақдир Дилором Акрамовнага нафақат квартира инъом этди: бироз вақт ўтгач, у «Сочная долина»нинг бошқа акцияси — «Совғали ёз»да иштирок этиб, мини-печь ютиб олди. Бу атрофдагилар ишониши қийин бўлган омад. Дилором Акрамовна эса буни ҳаётга бўлган реал қарашларининг мантиқий натижаси, деб ҳисоблайди: «Мен доим ҳамма нарсага тўғри қарашга ҳаракат қиламан. Ҳаётимизни ўзимиз қурсак, у ажойиб бўлади. Шунчаки муайян тамойилларга амал қилиш керак, холос: виждонан яшаш, доим адолатли бўлиш, имкон қадар бошқаларга ёрдам бериш. Ҳар қандай яхши амал қандайдир йўл билан мукофотланади. Пок қалб билан яша, қолгани эса ўз-ўзидан бўлаверади. Омадга ҳам ишониш керак, ҳар бир инсонда ишонч бўлиши керак. Ҳозир яна омадим келиб, мини-печни қўлга киритдим. Иш сафари билан Тошкентга юборишганди — шу баҳонада совғамни ҳам олиб кетдим. Уни ёки бўлажак келинимга совға қиламан, ёки қизимнинг сарпосига олиб қўяман. Аввал ҳам кичик совғалар ютиб олардим, лотерея чипталаридан ҳам омадим келарди. Бироқ квартира каби йирик ютуқни биринчи марта қўлга киритишим. Уйимда стол тенниси бўйича турнирлардаги ғалабаларим учун қўлга киритган совғаларим кўп: мен корхонамиз шарафини ҳимоя қилиб турнирларда қатнашаман, вилоят ва республика мусобақаларида иштирок этаман — гиламлар ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирлашади».
Бу фаол аёл спорт ва ишини ташламоқчи эмас: «Мен ишлашни яхши кўраман, бу менга тонусда бўлишга ёрдам беради. Ҳаттоки дам олиш кунлари ҳам ишимни ва жамоамизни соғинаман. Одамлар билан мулоқот қилиш ва уларга фойда келтириш ёқади. Инсон бирор бир машғулот билан ўзини банд қилса, ҳар хил ўй-хаёлларга бормайди. Барча салбий фикрлар — бекорчиликдан».
Омадли андижонлик аёлнинг ютуқлари ҳақидаги янгилик тез тарқалди: унинг яқиндагина эртакдек туюлган ютуқларидан ҳайратланган танишлари стикерли «Сочная долина» шарбатларини харид қилишга киришиб кетди. «Яқинда бир қўшни аёл чиқди, шарбат сотиб олган экан, мендан кодларни қандай қилиб рўйхатдан ўтказишни ўргатиб қўйишни сўради. Унга бунинг қандай қилинишини кўрсатиб бердим ва биргаликда SMS-хабарни йўлладик. Кўпчилик мендан сўрайди: ‘Наҳотки бу ҳақиқат бўлса?’ Мен жавоб бераман: ‘Ҳа, ҳаммаси ҳақиқат’. Ҳаммага ғолиб бўлиш насиб этсин, асосийси — бунга ишониш».
Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.
Изоҳ (0)