Ягона порталда Тошкент шаҳри туман ҳокимиятларининг юридик шахслар томонидан кўчма савдога рухсатнома олишга электрон ариза тақдим этиш янги хизмати ишга тушди. Бу ҳақда Ягона порталда ахборот берилган.
Рухсатнома бериш учун Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига биноан Тошкент шаҳрида кўчма савдо қилишда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза туман ҳокимияти томонидан уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади. Хизматнинг натижаси бўлиб аризачига кўчма савдога рухсат бериш тўғрисидаги хабарномани юбориш ҳисобланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)