Португалия терма жамоаси ва «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Ренату Санчеш Европанинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда Tuttosport нашрига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мазкур мукофот Европа чемпионатларида тўп сураётган 21 ёшгача бўлган футболчиларга берилади. Соврин ғолиби Tuttosport газетаси томонидан ўтказиладиган Европанинг етакчи ОАВ журналистлари сўровномасига кўра аниқланади.
19 ёшли португалиялик футболчи Голден Бой—2016 соврини учун курашда «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ва «Бавария»нинг бошқа аъзоси Кингсли Команни ортда қолдирди.
Мукофот тақдимоти Монте-Карлода бўлиб ўтди.