Европа ва Россиянинг ExoMars миссияси таркибий қисми бўлган Schiaparelli модули Марс юзасига қўниш чоғида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Европа коинот агентлиги (ESA) вакили маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Агентлик икки сутка давомида муваффақиятсиз равишда алоқа боғлашга уринган қурилма ҳалокатга учрагани АҚШнинг MRO (Mars Reconnaissance Orbiter) сунъий йўлдоши фотосурати ёрдамида аниқланди.
«Модул Марс юзасига қулади. Қурилма сайёра юзасига тахмин қилинганидан юқори тезликда етиб борган», — дея изоҳ берди агентликнинг Schiaparelli қўниши дастури раҳбари Тьерри Бланкар.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Schiaparelli модули Қизил сайёрага қўнгани тахмин қилинган ва мутахассислар қурилмадан сигнал келишини кутаётганди.
Изоҳ (0)