АҚШда Жанубий Кореянинг Samsung компаниясига нисбатан Galaxy Note 7 смартфонлари туфайли жамоавий даъво қўзғалди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Даъво 16 октябрь куни Нью-Жерсидаги федерал судга тақдим этилди. Шикоятда смартфонларни қайтариб олиш америкалик харидорларга миллионлаб долларга тушгани таъкидланган.
Даъвога кўра, мижозлар Samsung тавсиясига мувофиқ Galaxy Note 7 смартфонидан фойдаланишни тўхтатган. Бироқ компанияда уларни вақтида алмаштириб бериш учун смартфонлар йўқлиги маълум бўлди. Харидорларга бир неча кун, ҳатто ҳафта давомида кутишлари билдирилган.
Мазкур жамоавий шикоят юзасидан Samsung Electronics America матбуот котиби изоҳ беришдан бош тортди.
Изоҳ (0)